Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш бўйича лойиҳа менежери, россиялик Илья Пуц олти ойдан бери иш ҳақи тўламагани учун Enter Engineering устидан шикоят қилди. Чилонзор тумани бандлик бўлими ёрдами билан унга 57 минг доллар тўлаб берилди.
Saneg Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги иккита водород ишлаб чиқариш блокини АҚШнинг Air Products компаниясига 140 млн долларга сотмоқда. Шартнома ҳали тўлиқ хусусийлаштирилмаган завод улушини ўтказишни назарда тутмайди, дея аниқлик киритди Saneg масъуллари.
2022 йилнинг май ойида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги 100 фоиз давлат улуши Saneg компаниясига 100 млн долларга сотилгани хабар қилинган эди. Аммо ҳозирда 58,5 фоиз улуш давлат ҳисобида сақланиб қолмоқда. Давактив буни инвестор кўчмас мулк учун маблағни ҳали тўлиқ тўламагани билан изоҳлади.
Бензинга талаб ортиб бориши фонида Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари ёнилғи ишлаб чиқаришни 21,2 фоизга — 4 минг тоннагача оширди. «Ўзбекнефтгаз», шунингдек, маҳаллий SDK Group And компанияси Россиядан Аи-92 К5 бензини импортини оширгани ҳақида хабар берди.
Фарғона НҚИЗ Airbus ва Boeing самолётлари учун ишлатиш мумкин бўлган авиакеросин турини ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи сертификатни қўлга киритди. Ишлаб чиқариш ҳажмини ойига 8000 тоннагача ошириш ва келажакда маҳаллий ҳамда хорижий аэропортларга етказиб беришни кўпайтириш имконини беради.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 маркали бензиннинг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 850 тоннадан 1000 тоннага, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 30 тоннадан 50 тоннага оширилмоқда.
Sanoat Energetika Guruhi Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилишга 400 млн доллар инвестиция киритади. Модернизациядан сўнг ФНҚИЗ нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш ҳажмини 2 бараварга ошириб, Евро-5 бензини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
Sanoat Energetika Guruhi (собиқ Jizzakh Petroleum) хорижий компанияси давлатдан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини 100 млн долларга сотиб олди. Компания шунингдек, 380 млн долларга заводни модернизация қилиш, ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олди. Битим тафсилотлари.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи яна савдога чиқарилди. 2019 йилда ФНҚИЗни Индонезиянинг PT Trans Asia Resources компанияси сотиб олмоқчи бўлган, бироқ келишув амалга ошмаган ва бошқарув Jizzakh Petroleum компаниясига берилган эди. ФНҚИЗ Ўзбекистондаги иккинчи йирик нефтни қайта ишлаш заводи бўлиб, йиллик соф фойдаси 19 млн долларни ташкил этади.
Фарғона вилоятидаги Олтиариқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи ишчилари деярли 11 ойдан бери корхонага хом ашё етказилмаганлигини, иш тўхтаб қолиб, март ойидан ишчилар сони қисқартирилиши мумкинлигини айтмоқда. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти «Дарё» нашрига завод ёпилмаслигини, иш ўринлари қисқартирилиши, лекин ходимлар ишдан бўшатилмаслигини маълум қилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг